"Бир камар - бир йўл" ташаббуси мулоқот учун янги каналларни очади. Шу номли форумнинг очилиш маросимида сўзга чиққан БМТ бош котиби Антониу Гуттериш шундай фикр билдирди.
«Ташаббус маҳсулотлар ҳаракатланиши учун ҳам, мамлакатлар ўртасидаги мулоқот учун ҳам янги каналлар очади. Бугунги кунда Хитойнинг дунёдаги жараёнларга қўшилаёгани муҳим. Дунё деярли бир қутбли бўлиб қолди, бироқ бу барқарорлик ва тинчликни таъминламайди. Кўп қутбли дунё ҳар томонлама ҳамкорликни талаб этади», — таъкидлади Гутерриш.
БМТ бош котиби халқаро ташкилот «Бир макон, бир йўл» ташаббуси йўналишларини қўллаб-қуватлаш ва Хитойга мазкур лойиҳа доирасидаги мажбуриятларини бажаришда ёрдам беришга тайёрлигини билдирди.