Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






БМТ: «Инсоният янги давр остонасида»
31.03.2016 20:02,  
16

Унинг сўзларига қараганда, яқин йигирма йил ичида ҳозиргидан 50 фоиз кўпроқ озиқ-овқат, 45 фоиз кўпроқ электр энергияси ва 35 фоиз кўпроқ ичимлик суви керак бўлади. Хўш, одамзод янги даврда нималар билан тўқнашади?

Бош котиб маърузасида қайд этилишича, айни пайтда энг муҳими иқтисодий ривожланишдир – жаҳон иқтисодиёти глобал қайта қуришни бошдан кечиряпти. Пан Ги Мун фикрига қараганда, тез орада Осиё-Тинч океани ҳудуди дунё иқтисодиётида етакчиликни қўла олади.

Бундан ташқари, Бош котиб араб дунёсидаги глобал қайта қуриш ҳам муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади – кўплаб етакчи давлатлар Осиё минтақасида демократиянинг тантана қилишига ишонишади.

Янги давр бўсағасида дунё иқтисодиёти

Пан Ги Муннинг қайд этишича, айни пайтда дунё бўйлаб ижтимоий-иқтисодий тараққиёт катта ўзгаришларга юз тутмоқда. Ҳозирда дунё иқтисодиётининг ўсиши 4,4 фоизга тенг. Айрим тадқиқотчилар дунё иқтисодиёти чиндан ҳам янги давр остонасида эканлигини айтишмоқда.

«Етакчи давлатлар дунё миқёсида иқтисодий етакчилик ҳақида кўпроқ ўйлайдиган бўлиб қолишди, – дейди америкалик журналист ва таҳлилчи Арендс Бретт. – Замонавий дунёда янги иқтисодий иттифоқларнинг шаклланиш жараёни кетяпти. Масалан, Божхона иттифоқи, ЕИҲ (Евроосиё Иқтисодий Ҳамжамияти). Эркин иқтисодий ҳудудларнинг ташкил топиши дунё иқтисодиётининг янги даврга ўтаётганига ёрқин мисол бўла олади».

Бундан ташқари, Бреттнинг таъкидлашича, Америка долларининг ҳукмронлиги ортда қолди. Энди Американинг жиддий рақобатчилари бор ва улар билан ҳисоблашишга тўғри келади. Устига-устак, АҚШ охирги ўн йилда иқтисодий етакчиликни қўлдан бермай келаётган бўлса-да, ҳозирга келиб дунё бўйлаб унинг «вазни» бирмунча енгиллаган.

Халқаро валюта жамғармаси маълумотига кўра, 2017 йилга бориб АҚШ аҳоли бошига ЯИМ бўйича етакчиликдан айрилади. Таҳлилчиларнинг фикрича, иқтисодий етакчиларнинг алмашиши дунё иқтисодиёти янги даврга ўтаётганининг ягона белгиси эмас, иқтисодий ривожланиш тушунчасининг ўзи ҳам ўзгаради. Жиддий сифатли ўзгаришларни ҳозирданоқ кўриш мумкин – дунё иқтисодий инфратузилмасининг ўсиши, халқаро товар алмашинувининг тартибга солиниши ва ҳоказо.

БМТ мутахассислари янги давр иқтисодиёти халқаро интеграциянинг тараққиётига асосланиши кераклигини таъкидлашмоқда. Уларнинг айтишича, турли давлатлар иқтисодиётлари ўртасида муносабатларнинг яхши йўлга қўйилиши дунё иқтисодиёти янги паллага кўтарилишининг гаровидир.

Халқаро иқтисодиётнинг ўсиши фақатгина товар алмашинувининг рисоладагидек йўлга қўйилиши эмас, балки иш кучи, замонавий технологиялар, илмий ютуқлар ва ахборотнинг хам алмашинувидир, деб ҳисобламоқда мутахассислар.

Инсоният глобал сиёсий ислоҳотлар остонасидами?

«Инсоният нафақат глобал иқтисодий ўзгаришлар, балки жиддий сиёсий ислоҳотлар остонасида ҳамдир, – дейди россиялик таниқли журналист ва сиёсатшунос Фёдор Лукьянов. – Айни вақтда «совуқ уруш» даврида Совет Иттифоқи ва АҚШ томонидан ўрнатилган, кейинчалик Совет Иттифоқи қулагач таркиб топган асослар емирилмоқда. Айрим араб давлатларининг демократиялашуви деб аталадиган «араб баҳори» янги даврнинг охирги акс садоларидир. Бироқ кўпгина давлатлар бошига экстремистлар келди, шундай экан, араб дунёсининг глобал демократиялашуви ҳақида гапиришдан маъни йўқ».

Журналистнинг фикрича, ҳозирги ўтиш даврида қандайдир бетайинлик кутазиляпти. «2012 йили дунёнинг бир қатор давлатларда ўтказилган президентлик сайловлари бу тизимнинг қанчалик самарасиз эканлигини кўрсатди. Масалан, кўплаб таҳлилчилар Барак Обама сайловда ютқазишини тахмин қилишган эди, бироқ бунинг акси кузатилди».

 «Совуқ уруш» ўрнини «технологик пойга» эгаллайдими?

«Россия учун ҳам, АҚШ учун ҳам «қурол-яроғ» пойгасининг ўзи эндиликда долзарб эмас, – дейди «Эксперт» журнали бош муҳаррири Дан Медовников. – Дунё технологик пойгага яқинлашди ва мамлакатлар айнан шунга кўпроқ эътибор қаратишлари керак. Айни вақтда Корея, Хитой, Ҳиндистон ва Европа Иттифоқи мамлакатлари «технологик етакчилар» ҳисобланади».

Экспертнинг қайд этишича, ҳозир бу давлатлар дунё миқёсига кўтарилиши мумкин бўлган йирик илмий лойиҳалар устида иш олиб бормоқда. Иқтисодиёт фанлари доктори, «Капитал-Таймс» бошқарув ҳамкори Эрик Найман россиялик таҳлилчининг фикрига қўшилади. Унинг айтишича, яқни келажакда янги – учинчи глобал молиявий инқироз юз беради ва у олдингиларидан оғирроқ бўлади. Биринчи инқироз асосан АҚШ банклари, иккинчиси Европа иқтисодиётини зарарлаган бўлса, учинчиси қарийб бутун дунёни қамраб олади, бу энергетика ва озиқ-овқат инқирози туфайли рўй беради.  

Найманнинг фикрича, технологик инқилоб ёрдамида бунинг олдини олиш мумкин. Ҳозирда энг маъқули – материалшунослик соҳасидаги ишланмалар. Ажойиб хусусиятларга эга янги материалларнинг пайдо бўлиши нафақат дунё иқтисодиётини барқарорлаштиришга, балки уни янги даражага олиб чиқишга кўмаклашади. «Бундай материалларни электроника, машинасозлик ёки қурилишда ишлатиш мумкин», – дейди олим.

Бундан ташқари, кўплаб экспертлар энергетика соҳасида технологик инқилоб ясаш пайти аллақачон келган. Тўғри, табиий энергия манбалари – қуёш ёки шамол энергиясидан фойдаланиш бошланганига анча бўлди, лекин улардан етарлича фойдаланилмаяпти. Эрик Найманнинг фикрича, яқин орада энергияни ишлаб чиқиш, сақлаш ва узатиш борасида катта ўзгаришлар рўй беради.

Хуллас, инсоният янги ривожланиш босқичига яқинлашмоқда. Бироқ бу босқич айнан нималардан иборат бўлишини ҳозирча ҳеч ким аниқ айта олмаяпти...

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан