Bocconi ва Гарвард битирувчиси — Молия вазирининг янги биринчи ўринбосари ҳақида нималар маълум?

Bocconi ва Гарвард битирувчиси — Молия вазирининг янги биринчи ўринбосари ҳақида нималар маълум?

Bocconi ва Гарвард университетларининг менежмент ва бизнес мактаблари битирувчиси Омонулло Насриддинхўжаев Молия вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланган. Бу ҳақда ҳукуматдаги манбаларига таяниб gazeta.uz хабар бермоқда.

У бунгача Президентнинг иқтисодиёт соҳаларини ривожлантириш, инвестиция ва ташқи савдо сиёсатини амалга ошириш масалалари бўйича  маслаҳатчиси ўринбосари бўлган.   

 Омонулло Насриддинхўжаев (1971 йилда туғилган) 1994 йилда Тошкент Давлат Университети (ҳозирги ЎзМУ)ни тамомлаган, 2002 йилда Италиядаги SDA Bocconi университетининг менежмент мактаби аспирантурасида таҳсил олган. 2016 йилда Гарвард бизнес мактаби AMP (Advanced Management Program) дастурида ўқиган.

Бир неча йиллар давомида Жаҳон банкининг Марказий Осиё ваколатхонасида (1994-1995), халқаро бўлим таҳлилчиси, Швейцариянинг Credit Suisse гуруҳининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари ўринбосари (1998-2000) лавозимларида фаолият юритган. У БМТ Тараққиёт Дастури  доирасида амалга оширилган Ўзбекистонда бошқарув тизимини такомиллаштириш бўйича бир қатор лойиҳаларни амалга оширган (2004–2005).

Бундан ташқари Омонулло Насриддинхўжаев Халқаро молия корпорацияси (IFC)нинг Марказий Осиёда ипотека кредитлаш бўйича молиявий маслаҳатчиси (2005-2006) ва лойиҳа менежери ўринбосари (2007) лавозимларида ҳам ишлаган.

2007-2010 йиллардаЖанубийУралконигаишловберишкомпаниясида (USM Holdings таркибигакиради) молиявийваиқтисодиймасалаларбўйичадиректор

2010-2011 йилларда у "Металлоинвест" холдинг компаниясида (USM Holdings таркибида) иқтисод бўйича директор

2011-2016 йилларда Байкал кончилик ширкати (USM Holdings таркибида) стратегия ва инвеститсия бўйича директор

2016 йилда БКШ бош директорининг иқтисодиёт ва молиявий масалалар бўйича ўринбосари лавозимларида ишлаган.

Мавзуга доир: Ўзбекистон ҳукуматида жиддий ўзгаришлар юз берди