Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Бош прокурор: Беморларга дори ёзиб бериш «бизнес»га айланган
25.12.2019 19:16,  
1030

Аввал хабар қилганимиздек, бугун Бош прокуратурада Бош прокурор Н.Йўлдошев раислигида Коррупцияга қарши курашиш бўйича Республика Идоралараро комиссиясининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.

Тадбирда талон-тарожлик ва суиистеъмолчилик ҳолатларининг сабабларидан бири – соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида дори воситаларига эҳтиёжни шакллантириш бўйича мавжуд тартибга умуман амал қилинмаслиги эканлиги кўрсатиб ўтилди.

Оқибатда, дори-дармонларга талабни ҳақиқий эҳтиёждан келиб чиқиб, белгилаш ўрнига, айрим дори воситаларини асоссиз равишда эҳтиёждан ортиқча харид қилиниши бюджет маблағларини самарасиз совуришга шароит яратмоқда.

МАВЗУГА ДОИР: Охирги икки йилда 581 нафар тиббиёт ходими жиноий жавобгарликка тортилган

Масалан, жорий йилнинг биргина 8 ойида республика бўйича 464 млн. сўмлик 538 турдаги дори воситаларига яроқлилик муддатида талаб бўлмаган ҳамда муддати ўтгач, йўқ қилинган.

Шифокорларимиз беморларга дори-дармон буюриш, ихтисослашган текширувларга йўлланма беришда холис тавсия бериш ўрнига, бу жараённи ҳақиқий маънода “бизнес”га айлантириб юборганлиги аҳоли ҳақли норозиликларига сабаб бўлаётганлиги, бу борада вазирлик мутасаддилари томонидан профилактик ишлар олиб борилмаётгани кескин танқид қилинди.

Бош прокурор, даволаш ишларидан мақсад юртимизни хорижда ишлаб чиқарилган, бўлар-бўлмас дори воситалари ўтказиладиган бозорга айлантириш эмас, балки том маънода аҳоли саломатлигини асраш бўлиши кераклигига, эътиборни қаратди.

Тадбир давомида соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги мутасадди ходимларнинг йўл қўйилган қонун бузилиши ҳолатлари ва камчиликлар бўйича батафсил тушунтириш ва изоҳлари эшитилди.

МАВЗУГА ДОИР: Тиббий муассасалар 100 миллиард сўмга яқин бюджет маблағларини ўзлаштирган

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан