Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Янги Наманган туманида 2,8 млрд, Бўстон туманида 370,7 млн сўмни талон-торож қилганлар аниқланди
28.07.2022 12:07,  
135

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бўстон туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “Q.F.” МЧЖ таъсисчиси И.Ғ. ва Давлат кадастрлари палатаси Бўстон тумани филиали собиқ мутахассиси Б.Ғ. МЧЖга банк филиалидан ажратилган 500 млн сўм кредит учун гаровга қўйилган кўчмас мулкга таъқиқ қўйилмаганлигидан фойдаланишиб, сохта кадастр ҳужжатларини тайёрлаш орқали ҳудуддаги бошқа тижорат банки филиалидан яна қурилиш ишларини амалга ошириш учун кредит ажратилишига эришиб, ушбу кредит маблағининг 370,7 млн сўмини талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш), 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Яна бир ҳолатда Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Янги Наманган туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “N.s.” МЧЖ раҳбари А.С. ишлаб чиқариш фаолиятини йўлга қўймасдан, банк филиалидан ажратилган 2,8 млрд сўм кредит маблағи эвазига харид қилинган темир бетон маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи ускуналарни сотиб юбориб, кредит маблағини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан