Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Президент қарори: ер эгаларига 6 ойгача имтиёзли давр билан йиллик 14 фоиз ставкада маблағ ажратилади
12.04.2023 23:42,  
80

Фермер хўжаликларининг дала четларида қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш, ҳосилини сақлаш, уларни касаллик ва зараркунандалардан ҳимоя қилишнинг самарали, уйғунлашган инновацион услубларини жорий қилиш чоралари кўрилади.

Бу борадаги вазифалар Президент Шавкат Мирзиёевнинг “Қишлоқ хўжалиги корхоналари дала четларидаги ер майдонларида маҳсулот етиштириш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белгиланди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 5 апрелдаги “2023 йилда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш, қайта ишлашни кенгайтириш ва қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори доирасида Қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш агентлигининг Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармасига 2023 йилда ажратилиши кўзда тутилган 400 миллиард сўм бюджет ссудаси ҳисобидан 100 миллиард сўм йиллик 10 фоиз ставкада қуйидаги мақсадлар учун сарфланиши белгиланди:

– дала четини ўзлаштириш ва маҳсулот етиштириш учун зарур бўлган уруғ, кўчатлар, минерал ўғитлар, кимёвий препаратлар, моддий-техник ресурслар билан таъминлаш;

– сув билан таъминлаш учун насос ва қувурларни ўрнатишга қарз шартномаси асосида, нақд пул шаклида қишлоқ хўжалиги корхоналари ва дала чети ер эгаларига 6 ойгача имтиёзли давр билан 12 ой муддатга йиллик 14 фоиз ставкада қарз ажратиш.

Бунда, берилаётган қарз маблағлари олинаётган даромаднинг 50 фоизидан ошиб кетиши мумкин эмас.

Мазкур қарор доирасида талабгорларнинг энг яхши таклифларини танлаш усули орқали қарз маблағлари уларнинг қайтмаслик хатарини суғурта қилиш бўйича суғурта полиси тақдим этилгандан сўнг ажратилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан