Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Президент қарори: ўрдак боқиш ва асалари уяси ташкил қилиш учун кредитлар ажратилади
12.04.2023 23:49,  
122

Президентнинг “Қишлоқ хўжалиги корхоналари дала четларидаги ер майдонларида маҳсулот етиштириш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан қуритиш цехи ва совиткичли омборхоналарни харид қилишга Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан 50 миллиард сўм маблағ ажратилади.

Ушбу жамғарма томонидан:

– қишлоқ хўжалиги корхоналарига 36 ойгача имтиёзли давр билан 84 ой муддатга йиллик 14 фоиз ставкада ажратилади.  Бунда, кредит суммасининг 60 фоизи бўйича гаров таъминоти сифатида ўрнатиладиган қуритиш цехи ва совиткичли омборхоналар олиниши, 40 фоизи бўйича гаров таъминоти сифатида уларнинг қайтмаслик хатарини суғурта қилиш бўйича суғурта полиси олинади;

– ташаббускорларга қуритиш цехи ва совиткичли омборхоналар ўрнатиб берилгандан сўнг маҳсулот етказиб берувчининг ҳисоб рақамига ўтказиб бериш шарти билан ажратилади.

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида қишлоқ хўжалиги ерлари атрофида коллектор-дренаж тармоқлари мавжуд бўлган фермер хўжаликларига зовур сувларида 200-250 бошдан ўрдак боқиш ва асалари уяси ташкил қилиш учун йиллик 14 фоиз ставкада имтиёзли кредитлар берилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан