Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Чет элда ишлаб чиқарилувчи маҳсулотларга ҳам энди истеъмол кредити берилади
11.04.2023 11:32,  
26

Бугунги кунда молиявий истеъмол кредитлари учун талаб ортиб бормоқда, бироқ Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган товарлар (хизматлар)га молиявий истеъмол кредити ажратилиши амалдаги Қонун билан чекланган эди. Яъни истеъмол кредити Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган истеъмол товарларини (хизматларни) олиш учун бериларди.

Таъкидлаш жоизки, 2006 йилда қонун қабул қилинган вақтда ушбу норма мамлакат бозорида товар ва хизматлар танқислиги туфайли зарур эди.

Энди эса Қонун билан “Истеъмол кредити тўғрисида”ги Қонуннинг 15-моддасига Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган товарлар ва хизматлар учун ҳам истеъмол кредити ажратилишини назарда тутувчи ўзгартиш киритилмоқда. 

“Молиявий истеъмол кредити бериш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан “Истеъмол кредити тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 15-моддасига ўзгартиш киритиш ҳақида”ги ҚОНУН қабул қилинди.

Мазкур Қонуннинг қабул қилиниши Давлат бюджетидан қўшимча харажатларни талаб этмайди. Аксинча:

➖ молиявий истеъмол кредити бериш тартибини такомиллаштириш ва соддалаштиришга;
➖ истеъмолчи-фуқаролар учун қўшимча имкониятлар яратишга ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантиришга хизмат қилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан