Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Кредит тарихи салбийлиги сабабли кредит ажратиш рад этилиши мумкинми?
2.05.2023 19:16,  
247

Кредит тарихи – бу бирор бир шахснинг қаердан, қайси кредит ташкилотидан, қанча миқдорда қарз олгани ва кейинчалик уни қандай тўлагани тўғрисидаги батафсил маълумот ҳисобланади.

Кредит тарихи салбийлиги сабабли кредит ажратилишининг рад этилиши хусусида Тошкент давлат юридик университети Юридик клиникаси ходими Муҳриддин Шамсиддинов қуйидагиларни гапириб берди.  

– “Кредит ахбороти алмашинуви тўғрисида”ги қонуннинг 5 моддасига кўра, кредит тарихи — кредит бюроси томонидан кредит ахбороти субъектига нисбатан шакллантирилган кредит ахбороти мажмуидир. Кредит тарихи ўз ичига кредит ахбороти субъектини идентификациялаш имконини берадиган, кредит ахбороти субъектининг кредит битимлари тўғрисидаги, шунингдек, уларнинг ижро этилиши ҳолати ҳақидаги, кредит ахбороти субъектининг фуқаролик-ҳуқуқий шартнома бўйича пул суммасини тўлаш мажбуриятлари тўғрисидаги ҳамда кредит тарихини шакллантириш санаси тўғрисидаги, шунингдек кредит тарихини шакллантирган кредит бюроси ҳақидаги маълумотларни олиши керак.  

Кредит тарихига кредит ахбороти алмашинуви тўғрисидаги шартномага мувофиқ бошқа маълумотлар ҳам киритилиши мумкин. Эътиборли томони шундаки, кредит ахбороти субъектининг бажарилиш санасидан эътиборан беш йилдан кўп вақт ўтган пул суммасини тўлаш мажбуриятлари тўғрисидаги маълумотлар кредит тарихига киритилмайди.  

Демак, сизнинг кредит тархингиз беш йил давомида сақланади.  

Шунингдек, қонуннинг 14-моддасига асосан кредит бюроси кредит ахборотининг беш йил мобайнида сақланишини таъминлаши шарт.  

–Кредит тарихини қандай қилиб олиш мумкин?  

–Бу ҳолатда Ягона интерактив давлат хизматлари порталидан (http://my.gov.uz) рўйхатдан ўтасиз. У ерда кредит тарихи ҳақида маълумот олиш билан бирга, ўз кредит тарихингизни онлайн кузатиб боришингиз ҳам мумкин. Ягона портал орқали кредит тарихи бир йилда бир марта бепул тақдим этилади.  

Демак, кредит тарихи салбийлиги сабабли кредит бериш тўғридан-тўғри рад этилиши мумкин. Шунинг учун барча кредит тўловларини ўз вақтида, кредит шартномасига илова қилинган тўлов графикига асосан тўлаб бориш тавсия этилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан