Ўзбекистонда коронавирусга қарши олиб борилаётган чоралар доирасида Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида транспорт воситалари ҳаракати вақтинча чекланганлигини ва дам олиш масканларида дезинфекциялаш ишлари бошлангани маълум қилинди.
Тошкент вилояти ИИББ барча фуқаролардан махсус профилактик тадбирлар тугагунига қадар, Бўстонлиқ туманига бормасликларини ҳамда юзага келган вазиятни тўғри баҳолашларини сўрамоқда.
Шунингдек, Бўстонлиқ тумани ҳудудида ҳаракатланишга фақатгина шу жойда рўйхатда турувчи маҳаллий аҳолига рухсат этилиши қайд этилди.
МАВЗУГА ДОИР: Тошкентга республиканинг барча ҳудудларидан кириш ва чиқиш таъқиқланди