Бразилия коронавирусдан ўлим даражаси бўйича иккинчи ўринга чиқиб олди

Бразилия коронавирусдан ўлим даражаси бўйича иккинчи ўринга чиқиб олди

Жанубий Америка минтақаси ЖССТ томонидан COVID-19 коронавирусининг янги ўчоғи деб эълон қилинди.

Охирги 24 соат ичида Бразилияда коронавирусдан вафот этганлар сони 909 кишини ташкил қилмоқда, деб хабар беради The Independent нашри. Инфекциядан вафот этганларнинг жами миқдори 41 828 кишига етди. Ҳозирда ушбу кўрсаткич бўйича Бразилия Буюк Британияни ортда қолдирди ва АҚШдан кейин иккинчи ўринга чиқиб олди.

Шу билан бирга мамлакатда 365 063 киши коронавирусдан тузалиб кетган (жами касалланганларнинг 44,05 фоизи).

Кунлик коронавирус аниқланиш ҳолати ўтган суткада 19 468 тага ортди. Коронавирус инфекцияси юқтириб олганларнинг умумий сони 828 810 кишига етди.