Бразилияда бир суткада 30 мингдан ортиқ Covid-19 аниқланди

Бразилияда бир суткада 30 мингдан ортиқ  Covid-19 аниқланди

Бразилияда охирги 24 соат ичида 30 925 та Covid-19 билан касалланиш, 1473 та ўлим ҳолати ҳолати қайд этилди. Бу ҳақда мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилади.

Таъкидланишича, мамлакатда 614 941 коронавирус ҳолати тасдиқланган. 34 021 киши SARS-CoV-2 қўзғатувчиси келтириб чиқарган касалликдан вафот этди. Қарийб 255 минг киши бу касалликдан тузалган.

Жон Хопкинс университети маълумотларига кўра, Covid-19 аниқланиш ҳолати бўйича Бразилия АҚШдан кейин иккинчи, бу вирусдан ўлим ҳолати бўйича АҚШ ва Буюк Британиядан кейин учинчи ўринда турибди.