Бразилияда коронавирус инфекцияси юқтириш ҳолатлари сони 700 мингдан ошди

Бразилияда коронавирус инфекцияси юқтириш ҳолатлари сони 700 мингдан ошди

Бразилияда ўтган 24 соат ичида аниқланган коронавирус инфекциялари сони 15 645 тани ташкил қилди. Бу ҳақда мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилади.

Расмий статистикага биноан мамлакатда 701 081 та коронавирус ҳолати тасдиқланган. 37 991 бемор ҳаётдан кўз юмди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳозирги кунда содир бўлган ўлим тўғрисида ҳар куни ҳисоботларни тақдим этадиган статистик ҳисоботларни юритишнинг янги форматига ўтаётгани ҳақида огоҳлантирмоқда, шу билан бирга илгари ўлганларни таҳлил қилиш натижалари орқага қараб ҳисобга олинади.

Бразилиянинг энг йирик миллий оммавий ахборот воситалари соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотлари ишончли эмас деб даъво қилиб, ўзларининг коронавирус статистикасини тузадилар. ОАВ маълумотларига кўра, бир кунда мамлакатда 19 631 та инфекция қайд этилган, 849 киши ҳалок бўлган.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва Хопкинс университети маълумотларига кўра, Бразилия коронавирусдан вафот этганлар сони бўйича дунёда АҚШ ва Буюк Британиядан кейин учинчи ўринни эгаллайди, инфекциялар бўйича бу мамлакат АҚШдан кейин иккинчи ўринда туради.