Бред Питт Оскар маросимида Трампнинг импичменти ҳақида нима деди?

Бред Питт Оскар маросимида Трампнинг импичменти ҳақида нима деди?

muz-tv.ru

Якшанба куни Голливуд актёри Бред Питт Оскар маросимида AҚШ президенти Доналд Трампнинг муваффақиятсиз импичменти мавзусини бехосдан эслатиб ўтди.

Бред Питт Квентин Тарантинонинг "Бир замонлар Голливудда" филмидаги роли учун "энг яхши иккинчи даражали актёр" номинациясида олган "Оскар"ни ушлаб, томошабинларга мурожаат қилди:

"Менга, сенда атиги 45 сония гапириш имкони бор, деб айтишди. Ҳар холда Сенат томонидан Трампга импичмент пайтида Жон Болтонга берган вақтдан 45 секундга кўпроқ экан".

Болтон, Трампнинг собиқ миллий хавфсизлик бўйича ёрдамчиси ва судда у асосий гувоҳ бўлиши мумкин эди, аммо у Сенатга негадур чақирилмади.

"Шундай қилиб, эҳтимол Квентинга бу ҳақда фильм суратга олиш керак бўлар", деб қўшиб қўйди актёр.

Маросимдан сўнг, актёр журналистларга ўтган ҳафта воқеаларидан Сенат Доналд Трампни оқлагани учун у жуда хафа бўлганини тушунтирди. 

"Менимча, гарчи тақиқланмаган ҳийла билан шубҳали бўлса ҳам ғалаба қозониш санъати, тўғри нарсалар устидан ҳукмронлик қилаётганидан сиз ҳам бефарқ бўла олмайсиз. Ўз ўрнида мен ҳам бунга жиддий қарайман", дейди Питтнинг гапларини Fox News нашри иқтибос келтириб. 

Бред Питт ўзининг тантанали нутқида, шунингдек, актриса Aнжелина Жолига қадар бўлган фарзандлари ҳақида айтиб ўтди. Уларнинг 3 қизи ва уч ўғли бор, "Фарзандларимиз ҳамма нарсага ва қилаётган ишларимга мазмун берадилар", деб актёр гапини тугатди.