Бугун Ўзбекистонда коронавирус юқтирганлар сони тузалганлардан ортиб кетди

Бугун Ўзбекистонда коронавирус юқтирганлар сони тузалганлардан ортиб кетди

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабар беришича, айни соатларда Қорақалпоғистон Республикасида 1 нафар, Хоразм вилоятида 14 нафар, Бухоро вилоятида 6 нафар, жами 21 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайиб, реабилитацияга кузатилди.

Шундай қилиб, бугун 36 нафар бемор тузалиб, мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар 2076 нафарни ташкил этмоқда.

Лекин, Соғлиқни сақлаш вазирлиги бугун соат 10:00 ҳолатида коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 21 кишига, 18:00 ҳолатига кўра эса, яна 28 кишига ортганини маълум қилган эди.

Жами кун давомида 49 кишида коронавирус аниқланди, бундан ташқари Самарқандда яна бир бемор вафот этди.

Эслатиб ўтамиз, айни пайтда юртимизда коронавирус аниқланганлар сони 2596 нафарни ташкил қилиб, соғайган ва вафот этганлардан ташқари, жами 509 нафар бемор даволанмоқда.