Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Бугун Ўзбекистонда мингдан ортиқ бемор коронавирусдан тузалди – ССВ
12.08.2020 17:21,  
427

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, 2020 йил 12 август соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 32 465 (+250) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 109 нафари Тошкент вилоятида, 108 нафари Тошкент шаҳрида, 26 нафари Қорақалпоғистон Республикасида ҳамда 7 нафари Андижон вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги учун профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, Шайхонтоҳур туманида яшаган 84 ёшли А.А. (эркак) ҳамда Миробод туманида яшаган 67 ёшли Э.П. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Эътиборли жиҳати, бугун айни пайтга қадар мамлакатимизнинг 6 ҳудудида жами 1 016 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор тузалиб, соғайганлар сони 25 106 (+1 016) нафарни ташкил этмоқда. 

Юртимизда “COVID-19”дан соғайиш кўрсаткичи эса 77 фоизга етди.

Ҳозирда мамлакатимизда 7 149 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан