30 август куни Тошкент шаҳрининг Халқлар дўстлиги майдони - Сузук ота мажмуаси - Ҳазрати Имом мажмуаси – Халқлар дўстлиги майдони йўналиши бўйлаб «Тунги велосайр» фестивали ўтказилади.
Ушбу фестивал муносабати билан 30 август куни соат 22:00дан 00:00гача шаҳримиздаги айрим кўчалар қисман ёпилади. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Демак, вақтинча ёпиладиган кўчалар:
— Халқлар дўстлиги майдонидан Қоратош кўчаси орқали Сузук ота мажмуасигача;
— Сузук ота мажмуасидан Кўкча дарвоза, Нурафшон кўчалари бўйлаб, Қорасарой кўчаси орқали Ҳазрати Имом мажмуасигача;
— Ҳазрати Имом мажмуасидан Қорасарой кўчаси, А.Қодирий кўчаси, Абай кўчаси бўйлаб, Олмазор ва Ислом Каримов кўчаси орқали Халқлар дўстлиги майдонигача.