Бугун Тошкентда кучли шамол бўлиши кутилмоқда

Бугун Тошкентда кучли шамол бўлиши кутилмоқда

Фото: Яндекс

Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизматининг хабарига кўра, 18 май куни пойтахтда кучли шамол бўлиши кутилмоқда. Бу эса ўз навбатида дарахт ва уларнинг шохларини синиши, мустаҳкам ўрнатилмаган турли конструкцияларнинг жойидан қўзғалишига, шикастланишига сабаб бўлиб, унинг остида ва яқинида турган инсонлар ва автомобилларга зарар етказиши мумкин.

“Шу сабабли автомобилларингизни дарахтлар ва бошқа турли мустаҳкам бўлмаган конструкциялардан узоқроқ, хавфсиз жойга қўйишингизни, кучли шамол кузатилганида кўчада ҳаракатланмаслигингизни, уйда қолишингизни сўраймиз,“ — дейилади ҳокимлик хабарида.