2020 йил 1 январдан Бутунжаҳон антидопинг агентлиги (WADA) томонидан янгиланган тақиқланган моддалар рўйхати амал қила бошлади.
Ушбу рўйхатдан октодрин (1,5-диметилгексиламин) ва левометадон моддалари ўрин олган. Бундан ташқари идора табиий ва синтетик кўринишдаги каннабиноидлар истеъмолига қўйилган тақиқни аниқлаштирган.
Шу билан бирга, илгари допинг деб ҳисобланган аргон инерт гази рўйхатдан чиқарилган.