Бухорода коронавирусга чалинган афғонистонлик бемор вафот этди

Бухорода коронавирусга чалинган афғонистонлик бемор вафот этди

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабар беришича, Афғонистон давлати фуқароси 40 ёшли М.Ҳ. (эркак)ни 2-3 кун давомида йўтал ва тана ҳарорати кўтарилиши безовта қилган.

21 июнь куни тез тиббий ёрдам чақиртирилиб, Бухоро вилояти юқумли касалликлар шифохонасининг реанимация бўлимига ётқизилган.

Беморга “СOVID-19”, икки томонлама пневмониянинг ўта оғир кечиши, нафас етишмовчилигининг 3-даражаси, юрак етишмовчилиги ташхиси қўйилган.

Шифохонада бемор бир неча марта мутахассислар томонидан онлайн консультация қилинган, даволаш жараёни уларнинг тавсияси асосида олиб борилган.

Шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан бемор ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилигидан вафот этди. 

Шунингдек, айни вақтга келиб Ўзбекистонда коронавирусдан вафот этганлар сони 46 кишига етди. Ушбу вирусни жами 11 259 киши юқтирган бўлса,  7 060 киши касалликдан фориғ бўлган.