Черногория коронавирусдан холи навбатдаги мамлакатга айланди

Черногория коронавирусдан холи навбатдаги мамлакатга айланди

Черногория коронавирусни муваффақиятли енгди, мамлакатда вирусни юқтирганлар қолмади. Бу ҳақда мамлакат президенти Мило Жукановичга таяниб РИА Новости хабар беради.

24 май куни Черногория соғлиқни сақлаш институтининг хабар беришича, 68 кун ичида биринчи маротаба коронавирус инфекцияси бўлган янги бемор аниқланмаган. Даволанаётган барча беморлар бутунлай соғайиб кетган.

Жукановичнинг сўзларига кўра, бундай натижага "Черногория давлат ҳокимияти органлари ва умуман жамиятнинг юқори даражада жавобгарлиги" туфайли эришилди.

COVID-19 нинг биринчи ҳолатлари мамлакатда март ўрталарида қайд этилган. Черногория соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотларига кўра, пандемия бошлангандан 324 киши касал бўлиб, тўққиз киши вафот этган.