Чорвоқда чўмилишга рухсат берилди

Чорвоқда чўмилишга рухсат берилди

12 август, чоршанба куни президент Шавкат Мирзиёев бошчилигида карантин талабларини босқичма-босқич юмшатиш бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Бош вазир ўринбосари – Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимовнинг маълум қилишича, йиғилишда 15 августдан карантин талабларини босқичма-босқич юмшатиш бўйича берилган топшириқлар доирасида Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги Чорвоқ сув омборида аҳолига чўмилиш ва кўнгилочар воситалар борасида барча чекловлар ечилиб, улардан фойдаланишга рухсат берилган.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафта Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Чорвоқда чўмилиш ва барча турдаги сувда сузиш воситаларидан фойдаланишни тақиқлашга оид қарор лойиҳасини муҳокамага чиқарган эди.