Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматларини белгилади.
Унга кўра, 28 февралдан АҚШ доллар курси 47,48 сўмга ортади ва 3 404,35 сўмни ташкил этади. Ўтган ҳафтада ҳам доллар қиймати қарийб 50 сўмга қимматлашган эди.
Евронинг қиймати 34,64 сўмга ошиб 3 606,16 сўмга ва рубль 0,99 сўмга ошиб 59,23 сўмга етади.