Дунё бўйлаб коронавирус 400 минг одамнинг умрига зомин бўлди

Дунё бўйлаб коронавирус 400 минг одамнинг умрига зомин бўлди

Бутун дунё бўйлаб коронавирус инфекциясидан вафот этганлар сони 402 699 нафарга етди(08:00 тшв). Коронавирусга доир статистикани реал вақт режимида бериб борадиган Жон Хопкинс университети маълумотлари бундан дарак бермоқда. Коронавирусдан ўлим ҳолатлари бўйича дастлабки учта ўринни АҚШ (110 503), Буюк Британия (40 625), Бразилия (35 930) эгаллайди.

Шу билан бирга, 7 миллиондан ортиқ одамда (7 006 436) коронавирус инфекцияси тасдиқланган. Ушбу статистика бўйича дастлабки учта ўринни АҚШ (1,9 млндан ортиқ), Бразилия (қарийб 673 минг), Россия (467 мингдан кўпроқ) эгаллаган.

Ҳозирга қадар Ўзбекистонда 4331 та коронавирус ҳолати тасдиқланди. 17 нафар бемор вафот этди.