Дунё бўйлаб коронавирусга чалинганлар сони 35 миллионга етди

Дунё бўйлаб коронавирусга чалинганлар сони 35 миллионга етди

Дунёда COVID-19 инфекцияси аниқланган инсонлар сони 35 миллионга етди (35 165 808). Коронавирусга доир статистикани реал вақт режимида бериб борувчи Жонс Хопкинс университети маълумотлари бундан дарак бермоқда. 24 миллиондан ортиқ бемор тузалиб улгурди.

Коронавирусга чалинганлар сони бўйича етакчилар:

  • АҚШ – 7,4 млн;
  • Ҳиндистон – 6,5 млн;
  • Бразилия – 4,9 млн;
  • Россия – 1,2 млн;
  • Колумбия – 855 минг.

Энг кўп АҚШ (210 минг), Бразилия (146 минг), Ҳиндистон (103 минг), Мексика (79 минг) ҳамда Буюк Британия (42 минг) фуқаролари вафот этган. Ўзбекистон (483) бу рўйхатда 75 ўринда.

Марказий Осиё мамлакатлари орасида коронавирус аниқланиши ва ўлими статистикаси:

  • Қозоғистон – 108 236 (1725 киши вафот этган);
  • Ўзбекистон – 58 859 (483);
  • Қирғистон – 47 635 (1066);
  • Афғонистон – 39 422 (1466);
  • Тожикистон – 9 935 (78).
  • Туркманистон – расман 0.