Дунёда коронавирус аниқланиш ҳолатлари сони 8 миллиондан ошди

Дунёда коронавирус аниқланиш ҳолатлари сони 8 миллиондан ошди

16 июнь, сешанба куни дунёда янги турдаги коронавирус инфекциясининг аниқланган ҳолатлари сони 8 миллиондан ошди. Бу ҳақда коронавирус ҳолатлари ҳақида реал вақт режимида маълумот берадиган Жон Хопкинс университети хабар беради.

Ҳозирги кунда ушбу касалликка чалинганлар сони (08:00 тшв ҳолатига кўра) 8 015 053 кишини ташкил этади, 436 322 киши вафот этган, жами 3 816 556 нафар бемор тузалиб кетган.

Энг кўп инфекция аниқланиш ҳолатлари АҚШ ( 2 113 372 ), Бразилия (888 271) ва Россия (537 210), Ҳиндистон (332 424) ва Буюк Британия (298 315)да қайд этилган.

Энг кўп ўлим ҳолатлари эса АҚШ (116 135), Бразилия (43 959), Буюк Британия (41 821), Италия (34 371) ва Франция (29 439)да тасдиқланган.