Дунёдаги энг сўнгги урғочи оқ жирафа броконерлар томонидан ўлдирилди

Дунёдаги энг сўнгги урғочи оқ жирафа броконерлар томонидан ўлдирилди

Кениядаги Гарисса қўриқхонаси ҳудудида броконерлар ноёб оқ жирафа ва унинг боласини ўлдирган. Бу ҳақда Британиянинг The Telegraph нашрига таяниб, Kommersant хабар бермоқда.

Улар ўлдирилгандан сўнг, қўриқхонада биттагина оқ жирафа қолди — ўлдирилган она жирафанинг бошқа боласи.

“Биз оқ жирафаларга ғамхўрлик қиладиган дунёдаги ягона ташкилотмиз. Бу камёб ва ноёб турларни сақлаб қолиш йўлидаги фожиа бўлди”, — деди қўриқхона менежери Муҳаммад Аҳмаднур. Унинг таъкидлашича, овчилар дунёдаги сўнгги аёл оқ жирафани ўлдирдилар.

Оқ жирафа 2017 йилда қўриқхонага кирган ва жамоатчилик унга қизиққан эди. Кейинчалик у икки марта болалаган. Охирги марта у ўтган йилнинг август ойида туғган эди.

Ушбу жирафаларнинг ноодатий ранги албинизмдан эмас, балки лейкизмдан — ҳайвонларда ташқи қоплам пигментатсиясининг қисман йўқолишига олиб келадиган мутатсиядан келиб чиқади.