Дунёдаги ҳар 10 кишидан 8 таси коронавирусни енгиш учун ҳар қандай чекловларга тайёр

Дунёдаги ҳар 10 кишидан 8 таси коронавирусни енгиш учун ҳар қандай чекловларга тайёр

Дунё аҳолисининг катта қисми, агар чекловлар коронавирусни енгишга ёрдам берса, уларнинг ҳар қандай турига тайёр. «Ромир» ҳамда Gallup International томонидан ўтказилган сўровнома натижалари шуни кўрсатмоқда.

Тадқиқотда 18 мамлакат, жумладан Россия ва Қозоғистондаги 17 минг киши қатнашди. Унга кўра, 81 фоиз инсонлар COVID-19 устидан ғалаба қозониш учун ҳар қандай чекловлар қўлланилишига рози.

Чекловларга энг кўп тайёр бўлган давлатлар қаторида Ироқ ва Покистон (92%), Ҳиндистон ва Таиланд (91%), Германия (89%), Австрия, Швейцария ва Филиппин (ҳар бири 86%), Италия (85%) аҳолиси бор.

Японияда эса чекловларга тоқат қилишмайди. Сўровномада иштирок этган 7 % япон ўз ҳуқуқларидан воз кечишга тайёр эканлигини билдирди.

Россияда 69 %, АҚШда эса 68 % респондентлар чекловларга тоқатлилигини билдирган.

Европа кенгашига 10 та аъзо давлат аллақачон коронавирус инфекцияси билан боғлиқ фавқулодда вазиятларда айрим мажбуриятларни бекор қилиш тўғрисида ташкилотнинг Бош котибига мурожаат қилган. Бунда мамлакатлар Европа конвенцияси билан белгиланган инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари, жумладан шахсий эркинлик, эркин ҳаракатланиш каби, чеклаш имкониятига эга бўлишлари мумкин.