Экспертлар пиширишдан аввал ювиш керак бўлмаган маҳсулотлар рўйхатини тузишди

Экспертлар пиширишдан аввал ювиш керак бўлмаган маҳсулотлар рўйхатини тузишди

Экспертлари пиширишдан аввал ювиш керак бўлмаган маҳсулотлар рўйхатини тузишди. Бу рўйхатга биринчи навбатда барча турдаги гўшт киритилди.

“Роскачество” яқинда ўтказилган тадқиқотлар натижаларига кўра, гўштни ювилганда патоген бактериялар ўлмайди ва ошхонада сочилган сув томчилари билан бирга тоза идишларга ёки овқатга тушиб, саломатликка таҳдид солади. Бундай бактерияларни фақат узоқ муддатли иссиқлик билан ишлов бериш (термообработка) билан йўқ қилиш мумкин.

Шунингдек, экспертлар тухумни ювишни маслаҳат бермайди. Тухум пўсти юпқа сувни ўтказмайдиган кутикул ҳимоя қобиғи билан қопланган, у микробларни ўтказмаслик хусусиятига эга. Ювиш ҳимоя қатламини олиб ташлаши мумкин, шундан кейин бактериялар қобиқдан ўтиб тухум ичига ўтиши мумкин.

Яна бир маҳсулот бу – қадоқланган қўзиқорин. Сув туфайли улар таъм ва хушбўйликни йўқотади ва намликни ўзлаштириши сабабли тезда ёмонлашиши хавфи мавжуд. Бунинг ўрнига уларни нам мато билан артиб, шикастланган жойларни кесиб ташлаш керак.

Аксинча, қуйидаги маҳсулотларни ювиш зарур: балиқ, мева ва сабзавотлар, тозаланган картошка, гуруч ва дуккакли экинлар.

Қуритилган мевалар, уруғлар, кўкатлар қадоқда кўрсатилган кўрсатмаларга эътибор қаратиш лозим.