Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Электрон пуллар тўғрисидаги қонун президент томонидан имзоланди
6.01.2020 17:16,  
1113

Президент Шавкат Мирзиёев “Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида”ги Қонунни имзолади. У 2020 йилнинг 3 февралидан кучга киради.

Асосий тушунчалар

Электрон ҳамён – бу электрон пуллар сақланадиган ва уларга кириш имконини берувчи дастурий-техник восита ёки дастурий таъминот.

Алмашинув операциялари — битта эмитент томонидан ишлаб чиқарилган электрон пулни бошқа эмитентнинг электрон пулига айирбошлаш.

Электрон пуллар муомаласи

Электрон пулларни чиқариш (эмитацияси) билан республикадаги банклар шуғулланади. Электрон пуллар ҳисоби эмитент-банкнинг фақат электрон пуллар билан ҳисоб-китоблар амалга ошириладиган махсус ҳисобида сақланади. Жисмоний шахслар эмитент-банкдан электрон пулларни агентлари орқали олишлари мумкин.

Электрон пуллардан фойдаланиш

Электрон пуллардан бир электрон ҳамёндан иккинчи электрон ҳамёнга белгиланган тартиб қоидалар асосида ўтказиш йўли билан фойдаланилади. Электрон пуллардан битта банкнинг мижозлари бўлган савдо ва хизмат кўрсатиш корхоналаридан товар ва хизматлар сотиб олиш йўли билан фойдаланилиши мумкин.

Электрон пуллар билан амалга ошириладиган ҳар қандай операциялар тўлов қилинганлиги тўғрисидаги чек ёки бошқа ҳужжатлар, смс-хабарнома, электрон ҳамён эгасининг электрон почтасига юборилган хат орқали тасдиқланиши керак.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан