Европа инвестиция банки Ўзбекистон банкларига кредит линиялари тақдим қилади

Европа инвестиция банки Ўзбекистон банкларига кредит линиялари тақдим қилади

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида Европа инвестиция банки (ЕИБ) вице-президенти Л.Павлова билан видеоконференция бўлиб ўтди. Бу ҳақда инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда

ЕИБ миллий соғлиқни сақлаш тизимини қўллаб-қувватлаш учун 50 миллион Евро ажратади, шунингдек, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар, экспортчилар ҳамда кичик ва ўрта корхоналарни молиялаштириш учун Ўзбекистон тижорат банкларига 80 миллион Евро миқдоридаги кредит линияларини очади.