Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Фарғонада сайлов қонунчилигини бузган вакил жаримага тортилди
22.12.2019 17:09,  
1256

Сайлов кодексининг 44-моддасига кўра, сайлов куни ва овоз беришга бир кун қолганида ташвиқот олиб бориш тақиқланган.

Ушбу тартиб қонун билан қатъий белгилаб қўйилишига қарамасдан, Халқ депутатлари Қува туман кенгашига “Адолат” социал демократик партиясидан номзоди кўрсатилган Б.Мавлоновнинг ишончли вакили Х.Абдуллаев 2019 йил 22 декабрь куни соат 08:30 ларда ўзининг “Ласетти” русумли автомашинаси олди қисмига “Адолат” социал демократик партияси, икки ён томонларига “Мавлонов Баҳромжонга овоз беринг” деган ёзувларни оддий бўёқда ёзиб олиб, Қува тумани, Жалаёр округи ҳудудидаги 25-сонли мактабда жойлашган 589-сонли, Меҳнатобод қишлоғи 51-мактабда жойлашган 743-сонли сайлов участкалари олдида автомашина ойналарини очган ҳолда “Мавлонов Баҳромжонга овоз беринглар” деб тарғиб қилган.

Ушбу ҳолат юзасидан, Қува туман прокуратураси томонидан Б.Мавлоновнинг ишончли вакили Х.Абдуллаевга нисбатан МЖтКнинг 51-5-моддаси билан маъмурий жавобгарлик тўғрисида иш қўзғатилиб, тўпланган ҳужжатлар мазмунан кўриб чиқиш учун Қува туман маъмурий судига юборилган.

Марказий сайлов комиссиясида ўтказилган брифингда Ўзбекистон Республикаси Олий Суди раиси маълум қилишича, тезкор суд ўтказилиб, жавобгарга базавий ҳисоблашнинг 7 баравари ҳисобида 1 миллион 561 минг сўм жарима жазоси тайинланди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан