Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






«Фарҳод» деҳқон бозори вақтинча ёпилдими?​
14.04.2020 19:43,  
835

Ижтимоий тармоқларда пойтахтимизнинг энг гавжум “Фарҳод” деҳқон бозорида нархлар сунъий оширилгани, картошка умуман йўқлиги, бозор вақтинча ёпилгани тўғрисида хабар тарқалди.

Маълум қилинишича, ушбу хабарлар ёлғон ва ҳақиқатга тўғри келмайди.

“Бозор ҳар доимгидек бир маромда ишлаб турибди. Фақатгина, картошка масаласида бир оз тақчиллик бўлган эди. Бунга сабаб, баъзи фуқароларимиз “карантинда картошка ошар эмиш” дея қоплаб картошка харид қилганида. Шу боис, маълум муддат картошка етказиб беришда муаммо бўлди.

Бугунги кунда бу муаммо бартараф этилиб, аҳоли бемалол харид қилиши учун шароитлар яратилди”, — деди “Фарҳод” деҳқон бозори” АЖ директори Баҳодир Саидов.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан