Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Fitch Ratings: Қисқа муддатли истиқболда хориж банклари Ўзбекистон бозорини кучли ўзгартира олмайди
8.10.2019 22:13,  
184

2016 йилдан бери Ўзбекистон банк сектори умумий ҳажми 3 баробарга ортди. Бунга икки омил муҳим таъсир кўрсатди: давлат банкларининг 15 трлн сўм эвазига рекапитализация қилиниши ҳамда банкларга 5 трлн сўм фойда келтирган девальвация.

Бундан ташқари фойда асосан 4 йирик банкда тақсимланади: ТИФ Миллий банк, Асака банк, ЎзСҚБ ҳамда Ипотека банк.

Бу ҳақда Fitch Ratings банк таҳлилий гуруҳи директори Руслан Булатов Тошкентда бўлиб ўтган Cbonds конференциясида маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, бугунги кунда давлат улуши мавжуд бўлган 13 та банк бозорнинг 85 фоизини назорат қилмоқда, 4 та йирик банк ҳиссасига бозорнинг 70 фоизи тўғри келади.

«Охирги икки йилда банк сектори кучли ўсди. Ўсиш асосан давлат улуши бор банкларда кузатилди. 2016 йилга нисбатан банк сектори бозоридаги давлат улуши 77 фоиздан 85 фоизга ўсди.

"Давлат банкларининг ўсиши қисман девальвация билан боғлиқ. Девальвациядан кейинги энг катта сакраш 2019 йилнинг I чорагига тўғри келади. Ўшанда давлат Asia Alliance Bankни миллийлаштирган эди", – дейди Булатов.

Ўзбекистон банк секторида давлат улушининг миқдори бўйича МДҲда юқори ўринларда туради. Бу эса банклараро рақобатбардошлиликка салбий таъсир қилади. Таққослаш учун: Россия ва Беларусда бу кўрсаткич 65 фоизга, Озарбайжонда 28 фоизга, Қозоғистонда 4 фоизга тенг, Арманистон ва Грузияда давлат банк секторида улушга эга эмас.

Охирги икки йилда кумулатив кредит портфели икки баробар ортди. Ўсишнинг асосий улуши кичик ва ўрта сегментга кирувчи банкларда содир бўлди.

«Кредит ўз муддатида қайтарилмаслик хавфи пастлигига қарамай кредит риски юқорилигича қолаверади.Бу кредитлаш миқдорининг ўсиши, мақсадли кредитлашда сифатсиз андеррайтинг ва портфелнинг юқори даражадаги долларизацияси билан боғлиқ», – деди Fitch вакили.

Кредит портфелининг долларлашуви юқори даражада, Грузия ва Арманистон билан тенг (тахминан 55%). Булатовнинг сўзларига кўра, бу ерда иккита ижобий омил мавжуд.

Омонатларни долларлаштириш даражаси ушбу икки давлатга қараганда анча паст, бу банкларга узоқ муддатли валюта позициясини сақлаб қолиш ва девальвация билан боғлиқ рискларни пасайтириш имконини беради.

Иккинчи эса чет эл валютасида бериладиган кредитларнинг аксарияти чет эл валютасида даромад оладиган ёки банк олдидаги мажбуриятлари давлат томонидан кафолатланган дебиторларга импорт қилинадиган ускуналарни сотиб олиш учун берилади.

Ўзбекистон банклари асосан давлат маблағлари ва халқаро молия институтларидан олинган маблағлар ҳисобидан молиялаштирилади. 2018 йил охирида ушбу улуш 54 фоизни ташкил этади. Халқаро молия институтларининг кредитлари асосан Молия вазирлиги томонидан кафолатланган.

Шу билан бирга корпоратив депозитларнинг учдан бир қисми давлат компаниялари ва давлат идораларидан олинди. Ҳозирги вақтда банк мажбуриятларининг 60 фоизи давлатдан олинади ёки улар томонидан кафолатланади.

«Айни пайтда хусусий банклар сегментида вазият тубдан фарқ қилади. Бозор улардан фақат депозитларни молиялаштиришга асосланган бўлишини талаб қилади. Уларнинг давлат ресурсларидан фойдаланиш имконияти чекланган ва ликвидлиги анча юқори», – деди Руслан Булатов.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан