Францияда мусулмонларга ва яҳудийларга ҳужум қилмоқчи бўлган гуруҳ қўлга олинди

Францияда мусулмонларга ва яҳудийларга ҳужум қилмоқчи бўлган гуруҳ қўлга олинди

Францияда мусулмон ва яҳудийларга ҳужум уюштирмоқчи бўлган беш киши қўлга олинди. Бу операция бир неча ой давомида олиб борилаётган тергов доирасида амалга оширилди. Бу ҳақда BFMTV телеканали хабар қилмоқда.

Таъкидланишича, гумонланувчиларни қўлга олиш 2018 йил сентябрдан 2019 йил май ойи якунигача амалга оширилди. Қўлга олинган шахслар орасида вояга етмаган шахс ҳам бор.

Қўлга олинганларнинг барчаси “Қора қуш” (L'Oiseau Noir) гуруҳига аъзо бўлган.

Улар форумда терактларни амалга оширишни муҳокама қилишган.

Телеканал қайд этишича, бир неча ҳужум, шу жумладан, мусулмонлар ва Франция яҳудийлар кенгаши ҳар йили ўтказиладиган йиғилиш вақтида терактларни амалга оширишни режалаштиришган.

1