Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Газ ҳисоблагичларини текширувдан ўтказиш тартибига ўзгартиришлар киритилади
16.01.2019 20:23,  
14

Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги “Газни ҳисобга олиш приборларини текширувдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида” идоралараро қарор лойиҳасини тайёрлади.

Ушбу қарор лойиҳасида Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш Давлат инспекциясининг 2014 йил 7 июлдаги к-3 ва к-1-сон қарори билан тасдиқланган газни ҳисобга олиш приборларини текширувдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш назарда тутилган.

Газни ҳисобга олиш приборларини текширувдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар:

“3. Газни ҳисобга олиш приборлари қуйидаги оралиқда даврий текширувдан ўтказилади:

- саноатда қўллаш учун газлар ҳажмий ва массавий сарфининг ҳисоблагичлари, сарф ўлчагичлари – 24 ой

- маиший қўлланиш учун газлар ҳажмий сарфининг ҳисоблагичлари, сарф ўлчагичлари – 48 ой;

- табиий газ назорати ва ҳисобининг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш лойиҳаси доирасида ўрнатиладиган ҳисобга олиш приборлари – 120 ой.

Фойдаланилмаган газни ҳисобга олиш приборларининг даврий текширувдан ўтказиш муддатлари ўтиб кетган тақдирда, улардан белгиланган тартибда текширувдан ўтказилгандан сўнг фойдаланиш мумкин.

12. Газни ҳисобга олиш прибори текширувдан ўтказиш учун ечиб олингандан сўнг, тегишли ҳудуддаги газ таъминоти корхонаси ҳисобидан ўрнига бошқа текширилган ҳисобга олиш прибори дарҳол ўрнатилади ва газни ҳисобга олиш приборининг ечиб олинганлиги тўғрисидаги далолатномада кўрсатилади.”, - дейилган қарор лойиҳасида.

Шунингдек, ҳужжат лойиҳасида қайд этилишича, истеъмолчи газни ҳисобга олиш прибори текширувдан ўтказилгунга қадар ҳудуддаги газ таъминоти корхонаси ҳисобидан ўрнатилган газни ҳисобга олиш приборининг кўрсаткичига мувофиқ тўловни амалга оширади.

Шу билан бирга, қарор лойиҳасида газни ҳисобга олиш приборларининг ечиб олинганлиги тўғрисида далолатнома намунаси илова қилинган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан