Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Германия президенти расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди
28.05.2019 04:09,  
11

Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Германия президенти Франк-Вальтер Штайнмайер 27 май куни расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати маълум қилди.

Тошкент халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов кутиб олди.

Ташриф доирасидаги асосий тадбирлар 28 май куни «Кўксарой» қароргоҳида бўлиб ўтади. Тор ва кенг доирадаги музокараларда сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, молиявий-техник ва маданий-гуманитар ҳамкорликни, шунингдек, Ўзбекистон — Европа Иттифоқи формати доирасидаги алоқаларни ривожлантириш масалалари муҳокамаси кутилмоқда.

Шунингдек, Германия президенти ишбилармон доиралар ва жамоатчилик вакиллари билан учрашиши ва бошқа тадбирларда қатнашиши режалаштирилган.

Франк-Вальтер Штайнмайер 29 май куни Хоразм вилоятида бўлади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан