Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Учинчи Рейх хазиналари харитаси чоп этилди
9.03.2019 11:26,  
100

Германияда Учинчи Рейх офицери Эгон Олленхауэрнинг шахсий кундалиги нашр қилинди. Унда Польшадан чекиниш вақтида нацистлар томонидан яширилган олтин тангалар, санъат асарлари ва бошқа қимматбаҳо бойликлар жойлари ҳақида маълумот берилган, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

Кундаликка кўра, Адольф Гитлер хазинага тўла 260 та юк машинасини, совет қўшинлари уларни топиб олмасликлари учун, Польша ҳудудининг 11 та жойида бекитишга буйруқ берган.

Бундан ташқари, кундалик муаллифининг ўзи Олленхауэр ушбу операциянинг асосий фигураси бўлиб, у нацистлар ва Совет Иттифоқидан ўз бойликларини олиб қолишга ҳаракат қилган маҳаллий зодагонлар ўртасида ҳам воситачи ролини бажарган.

Кундаликда ёзилишича, хилватгоҳларнинг бирида 28 тонна олтин сақланмоқда, баъзи махфий жойларда эса олтин тангалар, заргарлик буюмлари ва бошқа бойликлар сақланмоқда. Хусусан, ўша ҳеч ким билмайдиган жойларнинг бирида Францияда ўғирланган 47та санъат асарлари бекитилгани қайд этилган. Улар орасида Боттичелли, Рубенс, Караважо, Моне, Рафаэль ва Рембрандт ишлари борлиги айтилмоқда.

Ушбу кундаликка ҳозир эгалик қилаётган Schlesische Brücke жамғармаси вакили Роман Фурманьякнинг сўзларига кўра, немис офицерининг ёзувлари ўн йилликлар давомида Германиянинг Кведлинбург шаҳридаги масонлар жамиятида сақланган, ва атиги бир неча йил олдин жамғармага топширилган.

"Биз кундалик ҳақидаги маълумотларни энди эълон қилишимиз сабаби шундаки, ўша воқеаларга алоқаси бўлган одамлар, айниқса "Ваффен СС" ходимлари умуман қолмаслигини кутган эдик. Масонлар ложаси талаби эди бу", – деб сўзлаган у Daily Mailга берган интервьюсида.

Фурманьяк шунингдек, кундаликнинг ҳақиқийлиги бешта немис таълим муассасалари, хусусан, Георг-Август номидаги Геттинген университети санъат тарихи факультети томонидан тасдиқланганини маълум қилган.

Фурманьякка кўра, ҳозирда жамғарма махфий жойлар сақланиб қолган-қолмаганини билиш учун кундаликда айтиб ўтилган жойларда тадқиқот ўтказмоқда. Унинг сўзларига кўра, хазина сақланаётган жойларнинг бири сифатида ҳовуз таги айтилган бўлса, яна бири - Польша саройларининг бирида жойлашган махфий хона эканлиги кўрсатилган, учинчи қисми эса - паркдаги чуқур қудуқ ичида бекитилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан