«GM Uzbekistan» учта янги автомобил моделларини ишлаб чиқаришни йўлга қўяди

«GM Uzbekistan» учта янги автомобил моделларини ишлаб чиқаришни йўлга қўяди

«GM Uzbekistan» заводи яна учта янги автомобил моделларини ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда. Уларнинг номлари «Chevrolet Trailblazer», «Equinox» ва «Traverse» бўлади, дея ёзмоқда «Gazeta.uz».

17 май куни Андижонга ташриф буюрган президент Шавкат Мирзиёевга «Ўзавтосаноат» раҳбари Шавкат Умурзоқов келажакда ишлаб чиқариладиган янги кроссоверларни таништирган.

Лойиҳани ишга тушириш қиймати 500 миллион долларга баҳоланган.

2