Green Card бериш бўйича янги қоидалар кучга киради

Green Card бериш бўйича янги қоидалар кучга киради

AҚШ ҳукумати 24 февралдан бошлаб АҚШда доимий истиқомат учун гувоҳнома беришнинг (Green Card) янги қоидаларини амалга киритиши мумкин. Бу ҳақда Оқ уй матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Янги қоидалар давлат кўмагига таянадиган мурожаатчиларга нисбатан қаттиқроқ талабларни кўзда тутади.

“Ички хавфсизлик вазирлиги душанба куни янги қонунларни амалга оширишни бошлаши мумкин, жамиятимизнинг янги аъзолари молиявий жиҳатдан мустақил бўлишлари керак”, - дейилган Оқ уй баёнотида.