Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






АҚШ мигрантлар учун 60 кунлик тақиқ қўйди
22.04.2020 08:30,  
532

АҚШ ҳукумати пандемиянинг салбий иқтисодий оқибатлари туфайли миграцияни 60 кунга тўхтатиб туради. Бу ҳақда АҚШ президенти Доналд Трамп сешанба куни бўлиб ўтган брифингда маълум қилди.

«Кўринмас душманга қарши курашиш иш ўринларининг қисқаришига, миллионлаб америкаликларнинг вирус туфайли ўз иш жойларидан ажралишларига сабаб бўлди. Биз уларнинг меҳнатлари ва тирикчиликларини қайтаришимиз шарт. Ишчиларимизни ҳимоя қилиш учун мен иммиграция учун вақтинчалик тақиқни жорий қиламан. Иммиграцияни тўхтатиб қўйиш ишсиз америкаликларга мамлакат очилганда иш топишга ёрдам беради», - деди Трамп.

Тақиқ 60 кун муддатда амал қилади. Шундан сўнг уни узайтириш ёки бекор қилиш кўриб чиқилади.

«Қарор доимий яшаш учун келувчи фуқароларга, яъни «Green card» ўйнайдиганларга таалуқли. Вақтинчалик келувчиларга ҳеч қандай таъқиқ қўйилмайди», - деди президент.

Шунингдек, қарор муҳожирлар ишлайдиган фермер хўжаликларига таъсир қилмайди.

Жон Хопкинс университети маълумотларига кўра, АҚШда 823 мингдан ортиқ коронавирус инфекцияси қайд этилган. 44 805 киши ҳаётдан кўз юмди, 75 179 соғайиб кетди, пандемия бошлангандан бери 2,4 миллиондан ортиқ одам дунё коронавирусини юқтиришди, 170 мингга яқин киши вафот этди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан