Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ҳасанбой Дўсматов: “Эртага 5:0 ҳисобида ғалаба қозонишимиз шарт
31.03.2017 11:42,  
3

Эртага “Uzbek Tigers” жамоаси Бутунжаҳон Бокс сериясининг еттинчи мавсуми гуруҳ босқичи доирасидаги навбатдаги учрашувни ўтказади.

Боксчиларимиз Тошкентда гуруҳ пешқадам Қозоғистоннинг “Astana Arlans” жамоасини қабул қилишади. Бу икки жамоанинг Қозоғистонда ўтган илк тўқнашувида ён қўшниларимиз 4:1 ҳисобида зафар қучишганди.

“Жавоб баҳсида ўша мағлубиятни унутишимизга ёрдам берадиган ҳисобда ғалаба қозонишимиз шарт. Мен 5:0 ҳисобидаги ғалабани назарда тутяпман. Бундан аввал Россия ва Хитой жамоаларини айнан шундай ҳисобда енгдик. Энди навбат “Astana Arlans”га”, - деди Рио Олимпиадаси чемпиони Ҳасанбой Дўсматов.

Эслатиб ўтамиз, бу учрашув эртага пойтахтимиздаги “Ўзбекистон” спорт мажмуасида соат 19.00да бошланади. Айни дақиқаларда эса ҳар икки жамоа аъзолари иштирокида матбуот анжумани ўтказиляпти. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан