Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ҳасанбой Дўсматов йилнинг энг яхши спортчиси деб топилди
29.12.2016 10:09,  
2

Ўзбекистон маданият ва спорт ишлари вазирлиги 2016 йил якунларига бағишланган янги йил тадбирини ўтказди.

Тадбирда соҳа ривожига муносиб ҳисса қўшган фаол ходимларнинг бир гуруҳи тақдирланди. Тақдирланганлар орасида Бокс бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси, XXXI ёзги Олимпиада ўйинлари ғолиби Ҳасанбой Дўсматов ҳам бор. У “Йилнинг энг яхши спортчиси” деб топилди.

Йилнинг энг яхши спортчисига Маданият ва спорт  ишлари вазирлигининг махсус дипломи ҳамда 10 минг АҚШ доллари миқдорида пул мукофоти топширилди.

Шунингдек, Бокс бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Хуршид Тожибоев “Йилнинг энг фаол спортчиси” деб топилган бўлса, “Спорт соҳаси ривожига қўшган улкан ҳиссаси учун” Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси президенти Мираброр Усмонов эътироф этилди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

Эслатиб ўтамиз, Ҳасанбой Дўсматов яқинда "Олтин Мангуст" халқаро мукофотига сазовор бўлган ва AIBA ўтказган сўровномага кўра “2016 йилнинг энг яхши боксчиси" бўлган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан