Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Келаси йилдан кўп пиёда юрганларга турли имтиёзлар берилади
23.09.2020 18:35,  
505

Хабар қилганимиздек, Ўзбекистон Республикаси президентининг «Оммавий спортни ривожлантириш ва соғлом турмуш тарзини ҳар бир фуқаронинг ҳаётига киритишга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

Муҳокамага қўйилган қарорга мувофиқ, Ўзбекистонда глобал пандемиянинг салбий оқибатларини юмшатиш ҳамда аҳолининг барча қатламларини жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланишга жалб этиш орқали аҳолида касалликка қарши иммун тизимини шакллантириш, касалликдан кейинги даврда тиклаш ва реабилитация ишларини ташкил этиш ҳамда аҳолининг соғлом турмуш тарзи гарови сифатида тўғри овқатланиш тарғиботини кучайтириш мақсад қилинган.

Унга кўра, 2021 йил 1 февралга қадар аҳолини кунлик юриш ва югуришга тарғиб қилиш мақсадида «Янги нафас» платформасини яратиш белгиланган.

Бунда, Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Адлия вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги билан биргаликда 2021 йил 1 февралга қадар:

а) аҳолини кунлик юриш ва югуришга тарғиб қилиш мақсадида «Янги нафас» платформасини яратади ва унинг ишлаш тартибини тасдиқлайди. 

Бунда, бир кунда камида ўн минг, бир ой давомида уч юз минг, бир йил давомида 3,6 млн қадам юрган шахсга барча давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида 50 фоиз имтиёз берилишини ҳамда спорт иншоотларидан фойдаланиш учун абонемент тақдим этилишини назарда тутади;

б) Адлия вазирлиги «Янги нафас» платформасини давлат хизматлари кўрсатиш тизими билан интеграция қилинишини таъминлайди.

Шунингдек, меҳнат жамоалари аъзоларининг «Янги нафас» платформасидан фойдаланиш самарадорлиги натижаларига қараб вазирлик ва идоралар, маҳаллий давлат бошқарув органлари раҳбарларининг ишига Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг хулосасига асосан баҳо берилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан