Аёллар ўртасидаги Ўзбекистон олий лигаси баҳсларида 17:0 ҳисоби қайд этилди

Аёллар ўртасидаги Ўзбекистон олий лигаси баҳсларида 17:0 ҳисоби қайд этилди

Фото: ЎзА

Аёллар жамоалари ўртасидаги Ўзбекистон олий лига мусобақаларининг 3-тури старт олди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Маълум қилинишича, «Локомотив» - «Сурхон» аёллар клублари ўртасидаги учрашув Тошкент темир йўл муҳандислари институтининг стадионида бўлиб ўтди. Яққол устунлик билан ўтган учрашувда «Локомотив» қизлари рақиблари дарвозасига нақ 17 та жавобсиз тўп киритишган.