Huawei глобал смартфонлар савдосида биринчи ўринга чиқиб олди

Huawei глобал смартфонлар савдосида биринчи ўринга чиқиб олди

Жорий йилнинг иккинчи чорагида Хитойнинг Huawei компанияси смартфонлар етказиб бериш бўйича Жанубий Кореянинг Samsung компаниясидан устун бўлиб, дунёда этакчига айланди. Сўнгги ўн йил ичида етакчилик ўрни ёки Samsung ёки Apple'га тегишли бўлганди.

Huawei етакчилиги ўсиш суръатларининг ошиб кетишига эмас, балки коронавирус инқирози даврида савдоларнинг пасайиши туфайли юзага келди. Хитой компанияси чораклик сотув ҳажмини 55,8 миллион донага (5% га), Samsung эса 53,7 миллион донага (30% га) камайтирди.

Huawei Хитой иқтисодиётининг кутилган тикланишидан тўлиқ фойдаланди - коронавирусдан олдин бундай натижа мумкин эмас эди, дейди тадқиқотчилар.

Компаниянинг Қўшма Штатлардаги санкциялари билан боғлиқ муаммолар ёъқолиб кетмади: агар Хитойда чораклик етказиб бериш ҳажми 8 фоизга ўсган бўлса, экспорт ҳажми 27 фоизга пасайган.