«Ҳумо» хоккей клубининг рамзи тасдиқланди (фото)

«Ҳумо» хоккей клубининг рамзи тасдиқланди (фото)

8 сентябрь куни соат 19:00 да Тошкент шаҳри Сайилгоҳ (Broadway​) кўчасида “Ҳумо” хоккей клубининг тақдимоти бўлиб ўтади. Ушбу тақдимотда клубнинг ўйинчилари, мураббийлари ва раҳбарият ходимлари иштирок этади. Шу билан бирга, тақдимот дастуридан ўзбек миллий либосларини кийган мўйловли йигитлар маскат шоуси ҳам ўрин олган, деб хабар бермоқда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг Матбуот хизмати.

Тошкентнинг “Ҳумо” хоккей клуби ушбу мавсумда Олий хоккей лигасида (ВҲЛ) ўйнашни бошлайди.Ушбу клуб 5-cентабрдан ўзининг Hchumo.uz​ интернет-сайтини ишга туширди. Порталда сиз клуб янгиликлари билан танишишингиз, асосий ва заҳира гуруҳларнинг таркиби, статистикаси, шунингдек бошқа маълумотларни топишингиз мумкин. ВҲЛ тақвими веб-сайтда эълон қилинган ва мухлислар “Ҳумо” нинг Тошкентдаги навбатдаги ўйинларига чипталарни онлайн равишда 10 мингдан 75 минг сўмгача сотиб олишлари мумкин.

«Ҳумо» хоккей клубининг рамзи

“Ҳумо Арена” да тошкентликларнинг дастлабки учта учрашуви бўлиб ўтади. “Ҳумо” ВҲЛдаги дастлабки тарихий ўйинини 11-центабр куни “Рязан” ХКга қарши ўтказади. Ҳамюртларимиз 13 сентябрь куни Қозоннинг “Барс” ҳамда 15 сентябрда Нижний Новгороднинг “Торпедо-Горкий” жамоаларига қарши муз устига тушади.Иккинчи хоккей клуби - “Ҳумо-2” эса Қозоғистон чемпионатида ўз ўйинларини бошлайди. Жамоа дастлабки ўйинларни 6-ва 7 сентябрь кунлари Павлодар Эрти​сга қарши ўтказди. “Ҳумо-2”нинг биринчи мезбонлик ўйини 15 сентябрь куни Қозоғистоннинг “Алмата” хоккей жамоасига қарши бўлиб ўтади.

Олий Хоккей Лигаси (ВҲЛ) очиқ халқаро хоккей лигаси бўлиб, айни пайтда Россияда Континентал Хоккей Лигасидан (КҲЛ) кейин иккинчи энг кучли профессионал хоккей лигаси ҳисобланади. ВҲЛда Россиянинг клублари, шунингдек, Хитой ва Қозоғистондан учта жамоа иштирок этади

4575