Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






«ICT FORUM 2017» АКТ-Форум маърузалар қабули бошланганлги хақида элон қилади
24.07.2017 16:14,  
14

20 ва 21 сентябр кунлари «Ўзэкспомарказ» анжуманлар залида узоқ кутилган АКТ Узбекистон Ҳафталиги –Ахборот-коммуникация технологиялари ICT FORUM 2017 Форуми бўлиб ўтади.

Июл ХХ 2017 й. Тошкент ш.- Форум ўтказилишининг асосий мақсади ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасида кузатилаётган сўнгги тенденцияларни муҳокама қилиш учун экспертлар майдончасини ташкил этиш. Форум блоклар кўринишидаги анжуманлар, бўлимлар кўринишидаги йиғилишлар ҳамда маҳорат сабоқлари ва интерактив мунозаралар шаклида бўлиб ўтади.
Салоҳиятли маърузачилар электрон ҳукумат, ахборот хавсизлиги, молиявий секторни рақамлаштиришва “булутли” технологиялар каби мавзуларни ёритиб беришлари кутилмоқда. 

«Электрон ҳукумат» тизими фаолияти тўғрисидаги маърузада катта ҳажмдаги маълумотлардан (хизматлар сифатини яхшилаш, очик маълумотлар, «ақилли» шаҳарлар) фойдаланиш, давлат хизматлари (BPR, маъмурий жараён, давлат хизматларини ривожлантириш институти) тартибини такомиллаштириш, давлат хизматларининг сифатини бахолаш, идоралараро электрон ҳамкорликнинг ягона тизими, тўғрисидаги мавзулар муҳокамаси, ва АКТ орқали аҳоли билан мулоқот режалаштирилган. Шу мавзулар ҳақидаги маърузаларни 20 сентябр куни соат 09.30 дан 13.30 гача тинглаш мумкин.

Молиявий секторини рақамлаштиришга оид мавзу муҳокамаси чоғида, маърузачилар онлайн–банкинг ва тўлов тизимлари, ижтимоий тармоқлар орқали тўлов, банклар учун “булутли” ечимлар, блокчейн ва шунга ўхшаш бошқа мавзуларни ёритишлари кўзда тутилган. Ушбу мавзуларни қамраб олган мажлис 20 сентябр куни соат 14.00 дан 18.00 гача бўлиб ўтади.

АТ инфраструктураси бўлимида “булутли” технологиялар, маълумотлар хавсизлиги ва булутли платформа, хизмат кўрсатиш ёндашуви, кенг полосали алоқа линиялари инфратузилмасини ривожлантириш, симсиз ва мобил алоқалар, шунингдек кўплаб шу соҳага тегишли долзарб масалалар ҳақида маърузалара тақдим этилади. Маърузачилар 21 сентябр куни соат 09.30 дан 13.30 гача бу борада ўз фикрларини билдирадилар.

Шунингдек, ахборот хавфсизлигига бағишланган қисмда инфратузилма ва ахборот тизимларини ҳимоя қилиш, ахборот хафсизлиги соҳасида замонавий ечимлар ва технологиялар, “Интернет нарсалар” учун хавсизлик ечимлари, DdoS- хужумлардан ҳимоя ва бошқа кўплаб мавзулардаги маърузалар тақдим этилиши кутилмоқда. Маърузалар вақти 21 сентябр соат 14.00 дан 18.00 гача давом этади.
Маъруза ва аризалар топшириш муддати.

Маърузалар тезсилар кўринишида кўриб чиқилади (А4 форматидаги бир варок ), ўринли бахо бериш учун улар қисқа, аммо етарли тафсилотга эга бўлиши лозим. Тезислар  2017 йилнинг 15 августига қадар қабул қилинади.
Қабул хабарномаси ICTWEEK Uzbekıstan – 2017 ташкилий қумитаси томонидан 2017 йил 1 сентябр кунигача маърузалар муаллифларига юборилади.

Ташкилотчи компания ҳақида маълумот

Ўзбекистон АКТ Ҳафталиги Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг расмий кўмаги билан ўтказилади.

Тадбир ташкилотчиси ICTNEWS Conferences.

Журналистлар учун контактлар

  • Тадбир матбуот ҳизмати
  • “Maslov PR Tashkent”
  • Севил Сакаева
  • Tel: +99895 196 84 94
  • [email protected]

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан