Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






«ICT FORUM 2017» қатнашчилари учун янги чодирли павильон ва қўшимча кўргазма стендлари барпо этилади
2.08.2017 13:33,  
6

 Шу йилнинг 19дан 21 сентябрига қадар бўлиб ўтадиган ICTEXPO 2017 кўргазмасининг ўтказилишидан асосий мақсад ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасидаги ютуқларни намойиш этишдир. Кўргазмада қатнашишга бўлган юқори талабни инобатга олган холда Ҳафталикнинг Ташкилий Қўмитаси кўргазма стендлари учун қўшимча майдонлар ажратди. Эндиликда, ҳар бир потенциал иштирокчи 5чи чодирли павильонда 10 квадрат метрдан 40 квадрат метргача бўлган майдонга онлайн тарзда буюртма бериши мумкин. Эътиборлиси шуки, бундай қўшимча павильон биринчи маротаба очилмоқда. Ҳозирги вақтга келиб кўргазмада иштирок этиш учун 40дан ортиқ компаниялар рўйхатдан ўтганлиги маълум бўлди.

Жойларга буюртма бериш ва ариза топшириш механизми www.ictweek.uz сайтида осон ва тушунарли тарзда тасвирланган, сайтнинг бош саҳифасида кўргазма майдонларига онлайн буюртма бериш бўлимига http://ictweek.uz/booking/ фаол ҳавола жойлашган. Сўнг буюртма берувчилардан http://ictweek.uz/expo/podat-zayavku/ ҳаволаси орқали аризани кўчириб олиш ва тўлдириш, ҳамда қатнашиш учун рўйхатдан ўтиш қоидалари ва тартибини ўрганиб чиқиш талаб қилинади.

Сайтнинг тегишли бўлимларда тегишли бўлимларда кўргазмада қатнашиш шартлари, қиймати ва тўлов шартномасини рўйхатдан ўтказиш тартиби, кўргазма устунларини қуриш ва ўрнатиш шартлари, ҳамда ICT Expo 2017 кўргазмаси иш тартиби ва қатнашувчилар, меҳмонлар ва журналистлар учун қўшимча маълумотлар батафсил кўрсатилган.

Ташкилотчи компания ҳақида

Ўзбекистон АКТ ҳафталиги Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникациялари Вазирлигининг расмий кўмагида ўтказилмоқда.

Ўзбекистон АКТ ҳафталиги ташкилотчиси ICT Conferences.

Журналистлар учун контактлар:
“Maslov PR Tashkent”
Севиль Сакаева
Tel: +99895 196 84 94
[email protected]

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан