Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






«Инновацион фаолият тўғрисида»ги қонун қабул қилинди
27.07.2020 12:22,  
575

«Инновацион фаолият тўғрисида»ги қонун (ЎРҚ–630, 24.07.2020 й.) Ўзбекистон президенти томонидан имзоланди.

Қонунга мувофиқ, инновацион фаолият соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари белгиланди. Инновацион ривожланиш вазирлиги инновацион фаолият соҳасидаги ваколатли давлат органи ҳисобланади.

Вазирлик давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ушбу соҳадаги фаолиятини мувофиқлаштиради.

Қонунга кўра, инновацияларни яратишга доир давлат буюртмасини шакллантириш ва тасдиқлаш Фанлар академияси, вазирликлар, идоралар ва бошқа манфаатдор ташкилотлар таклифлари асосида ваколатли давлат органи томонидан амалга оширилади.

Давлат инновацион тадбиркорлик соҳасида кадрларни тайёрлашга ихтисослашган давлат таълим ташкилотлари фаолиятига молиявий ёрдам кўрсатади.

Қонунга асосан, инновациялар қуйидаги турларга бўлинади:

- маҳсулотга оид инновациялар;

- жараёнга оид инновациялар;

- маркетингга оид инновациялар;

- ташкилий инновациялар.

Инновацион фаолиятни қўллаб-қувватлаш жамғармалари технологияларни яратиш, жорий этиш, ишлаб чиқариш, уларнинг трансфери ва янги ишланмаларни тижоратлаштириш билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш мақсадида, юридик шахс тузмасдан ташкил этилади.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан